Жанубий Кореянинг “JT International Korea CO” корпорацияси замонавий шарқ давлатлари орасида экологик барқарор энергия ишлаб чиқарувчи технологиялари билан шуҳрат қозонган. Хусусан, компанияга тегишли саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган қуёш панеллари ҳар томонлама сифатли экани билан жаҳон бозорида қадрланади.
Бугун ушбу хорижий корхона вакиллари туманимизда бўлиб, ҳудуднинг инвестициявий имкониятларини ўрганди. Туман ҳокимлигида ўтган музокара давомида инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А.Саъдуллаев хорижий сармоядорлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди. Кореялик инвестор Jung Ki Hwong ҳамда Il Kyu Jeong амалга оширмоқчи бўлган лойиҳалари билан таништиришди.
Суҳбат давомида ёғ маҳсулотларини қайта ишлаш, қуёш электор панелларини ишлаб чиқариш лойиҳаси юзасидан дастлабки келишувга эришилди.
Шаҳриёр ҚАЛАНДАРОВ,
Инвестиция ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси.