Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси

 

Мухокамага қуйилди 20.09.2018                                                                                                     ЛОЙИҲА

ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2018 йил “___” август                         №_____-қ                    Жомбой тумани

 

Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2018 йил 27 августдаги 357-сонли хатини кўриб чиқиб, туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларининг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2019 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари энг кам миқдори, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 10.6 фоиз (33 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 57.9 фоиз (180 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 23.5 фоиз (73 киши);

ногиронлар учун 1.9 фоиз (6 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 1.9 фоиз (6 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 3.2 фоиз (10 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 1.0 фоиз (3 киши). 

2. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида туман Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Жуманов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

5. Туман ҳокимнинг 2017 йил 17 октябрдаги 1455-Қ-сонли қарори  2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юсупов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                      У.Назаров

 

Келишилди:

Туман ҳокимининг биринчи

ўринбосари                                                                           А.Юсупов

Бош юрисконсульт                                                              З.Сафаров

Канцелярия мудири                                                            Ф.Бобобеков

Туман Бандликка кўмаклашиш

маркази директори                                                              Ж.Жуманов

Ушбу қарор лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар бўлса  jomboy.tuman.hokimligi@gmail.com  почта манзилига йўллашингиз  ёки 475-24-95 телифон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

 

Мухокамага қуйилди 29.08.2018

ЛОЙИҲА

 

ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2018 йил “___” сентябрь                         №_____-қ                                      Жомбой тумани.

 

Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг      2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 27 августдаги №357-сонли хатини кўриб чиқиб, туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

1.Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2019 йилда ижтимоий химояга мухтож, иш топишда қийналадиган меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари энг кам миқдори, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 10.6 фоиз (33 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 57.9 фоиз (180 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 23.5 фоиз (73 киши);

ногиронлар учун 1.9 фоиз (6 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1.9 фоиз (6 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 3.2 фоиз (10 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 1.0 фоиз (3 киши). 

2.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги №965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова Низомга асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида туман Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Жуманов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

5.Туман ҳокимнинг 2017 йил 17 октябрдаги 1455-Қ-сонли қарори 2018 йил  31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг   биринчи ўринбосари А.Юсупов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                    У.Назаров

Ушбу қарор лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар бўлса  jomboy.tuman.hokimligi@gmail.com  почта манзилига йўллашингиз  ёки 475-24-95 телифон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

                                                                                                                             ЛОЙИХА

 

ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

2018 йил “____”  август                              _______Қ                         Жомбой тумани

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли қарори ҳамда бу борадаги вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан: 

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини                  2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда йул қўйилган камчиликлар ва масалалар комплекси ўз вақтида ҳал этилиши таъминланмаганлиги учун хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг бир қанча раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги қайд этилганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

аҳоли турмуш даражасини ошириш, турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича иккита ишчи гуруҳ (Салиев, Қучқоров) шакллантирилганлиги:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган пшлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда хар бир худуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул килинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-илова*га мувофиқ тасдиқлансин. Комплекс чора-тадбирларда:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин:

б) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа обьектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

корхона ва ташкилотлар бўйича-туман ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

туманнинг ҳар бир ҳудуди корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

5. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

6. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Худаяров:

туман маҳаллаларида ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар худудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

туман электр таъминоти корхонаси (Т.Саттаров), 2-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Жомбой ҳудуди (Х.Хўжанов) раҳбарлари билан биргаликда 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. Туман электр таъминоти корхонаси (Т.Саттаров), 2-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Жомбой ҳудуди (Х.Хўжанов) раҳбарлари асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юсупов, туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида туман бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотлариинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

10. Туман ҳокимлиги молия бўлими (С.Соломов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

11. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш туман бўлими (М.Абдурахимов) жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

12. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

          13. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг   2017 йил 29 июлдаги 1111-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (А.Юсупов, Ш.Худаяров, С.Луқмонов, .А.Облақулов)лар зиммасига юклансин.

15. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                    У.Назаров

 

КЕЛИШЛДИ:

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари                                     А.Юсупов

 

Туман ҳокимининг ўринбосари                                                    Ш.Худаяров

 

Туман ҳокимининг ўринбосари                                                    С.Луқмонов

 

Туман ҳокимининг ўринбосари                                                    А.Облақулов

 

Бош юрисконсульт                                                                          З.Сафаров

 

Канцелярия мудири                                                                        Ф.Бобобеков

 

Тайёрлади:

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси                                             А.Пармонов

 

Ушбу қарор бўйича фикр мулоҳазалар ва қўшимчалар бўлса  jomboy.tuman.hokimligi@gmail.com  почта манзилига йўллашингиз мумкин.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM