Жанубий кореялик сармоядорлар билан ҳамкорликда “Samarkand Re Jomboy” хорижий корхонаси ташкил этилгани ҳақида хабар қилгандик. Шу муносабат билан туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда хорижлик инвестор Ёнг-Кю Жеонг иштирокида икки томонлама маслаҳат учрашуви ўтказилди.
Суҳбат давомида лойиҳа таклифи, амалга ошириш босқичлари, фойдаланишга топшириш муддати каби масалалар муҳокама қилинди.
Сармоядор Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган чиқиндини қайта ишлаш комплекси ҳақида атрофлича маълумот берди. Туман ҳокимлигига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.
– Хорижий инвестицияга асосланган лойиҳаларда ҳар икки томон аввалдан келишиб олиши мақсадга мувофиқ, – дейди Ҳ.Тўйчиев. – Шундагина иш олдинга силжийди. Келгусида турли тушунмовчиликлар юзага келмайди. Сармоядорлар билан якка тартибда маслаҳат учрашуви ўтказаётганимиздан мақсад шу.