Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Турумов 11-умумтаълим мактаби ёшлари билан учрашди. Тадбирда ёшларга оид давлат сиёсатига доир ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўз борди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган масалаларда туман прокуроридан жавоб олишди. Уларнинг таклиф-мулоҳазалари ижро ва назорат учун ёзиб олинди.