Янгиликлар

Ҳоким нарх барқарорлигини таъминлаш юзасидан топшириқ берди

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев эрта тонгда “Шайман” бозорига ташриф буюрди. Мутасаддилар иштирокида бозорда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар муаммоси ўрганилди. Савдо жараёни кўздан кечирилиб, сунъий тақчиллик ҳамда нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Ерга фақат беда экиш ярамайди

Аҳоли ижтимоий турмуш даражасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда. Бугун туманимиз ҳокими мутасаддилар билан биргаликда Ҳолвойи маҳалласига борди. Ташриф давомида томорқалардан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди.

Жомбойлик қаҳрамон командир

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонларнинг қалбида битмас жароҳат қолдирди. Фашизмга қарши курашда салкам ярим миллионга яқин ўзбек ўғлони қаҳрамонларча ҳалок бўлди ва 640 нафари жароҳатланди. Юз мингдан ортиқ ҳамюртимиз жанггоҳларда бедарак йўқолди.

Ишлайман деганга имконият бор

Ҳудудларда аҳолининг ижтимоий турмуш даражаси, томорқалардан фойдаланиш ҳолати ўрганилаётганидан хабарингиз бор. Бу бежиз эмас, албатта. Яқинда ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз ушбу масалага алоҳида тўхталиб, жорий йилги вазият ҳар биримиздан меҳнаткашлик талаб қилаётгани, озиқ-овқат маҳсулотларида тақчиллик юзага келмаслиги учун йил давомида томорқадан 3-4 марта ҳосил олиш зарурлигини таъкидлади.

“Зилол сут” фаолияти тикланди

Туманимизда карантин сабаб фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўриляпти. Жумладан,  “Зилол сут” оилавий корхонаси бир қатор муаммоларга дуч келган. Натижада, таъсисчилар вақтинча ишлаб чиқаришни тўхтатиб туришга қарор қилган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM