Кумуш тола ҳосили ортиғи билан бажарилди. Олдинда янги мавсум

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, Халқ депутатлари туман кенгашининг IХ сессиясида “Жомбой агропилла” МЧЖ фаолиятига доир масала ҳам кўриб чиқилди. Мавзу юзасидан айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

Туманимизда 940 гектардан ортиқ тут плантацияси мавжуд. Қатор ораларида қишлоқ хўжалик экинлари парваришланяпти. Жорий йил яна 30 гектар майдон тутқаторлар учун қўшимча ажратилди. Айни вақтда ушбу ҳудудда 152 минг туп тут кўчати парваришланяпти. Ушбу тутзор ҳисобидан келгуси йил янги, замонавий пилла қурти парваришлаш пункти бунёд этилиши режалаштирилган. Натижада, 20-30 қути ҳашарот бир жойда боқилишига имкон яратилади. Бундан ташқари пилла етиштирувчи жомбойлик фермерлар дала чети ва ариқ ёқаларига 230 минг дона якка тартибдаги тут кўчатлари экишди.

Туманимизнинг 2020 йилги пилла топшириш режаси 256 тоннани ташкил қилиб, жараёнда 656 та хўжалик билан шартнома тузилган. Уларга бириккан 4775 та пиллакор звенолар мавсумда фаол иштирок этди. Натижада, об-ҳавонинг ноқулай келганига қарамай, режа 256,3 тонна ҳисобила ортиғи билан бажарилди.

Август ойи бошидан 3-4- мавсум ишлари бошланган. Айни пайтда 2 та инкубацияда 310 қути пилла уруғи очириляпти. Бир қути пилла режаси 40 килограмм бўлиб, туманнинг умумий режаси 12,4 тоннани ташкил этади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM