Мирсоли ота яратган тут нави оммалаштирилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Карантин чекловлари юмшатилиши билан сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилиши ҳақида аввал хабар қилгандик. Шундай тадбирларнинг дастлабкичи Талдираззоқ маҳалласида ўтди. Тадбирда аҳоли вакиллари муаммо ва таклифлар юзасидан туман ҳокимига мурожаат этишди.

Қабул давомида Саричашма-Қанғли автомобиль йўлига асфальт ётқизиш, Талдираззоқ маҳалласи ҳудудидаги таъмирталаб симёғочларни янгилаш, маиший газ баллонлари етказиб бериш каби масалаларда ўнга яқин мурожаат тушди.

Меҳнат фахрийси Мирсоли Абдуллаев узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги тармоқларида меҳнат қилган. Бугун нафақа ёшидаги отахон пилла қурти парваришлашда қўл келиши мумкин бўлган серҳосил тут навини яратган. Унинг ушбу ташаббусни оммалаштириш, туманда йирик баргли тутзорлар ташкил қилиш борасидаги таклифи туман ҳокими Қаюм Собиров томонидан қўллаб-қувватланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM