Каттақишлоқ, Шерқўрғон, Қўнғирот маҳаллаларида ҳуқуқбузарликлар кўрсаткичи ошган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман маъмурий суди раиси У.Ваҳобованинг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярми давомида маҳкама томонидан 687 нафар шахсга нисбатан 538 та иш мазмунан кўриб чиқилган. Шундан 426 нафар шахсга маъмурий жазо қўлланилган. Уларнинг 151 нафари аёллар, 1 нафари вояга етмаган шахслар ва 30 нафари 60 ёшдан ошган фуқаролардир.

– Қайд этиш жоизки, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Жомбойда ҳуқуқбузарлик содир этиш кўрсаткичи 532 тага камайди, – дейди У.Ваҳобова. – Маъмурий қамоқ жазоси тайинланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда. Таҳлилларга кўра, энг кўп ҳуқуқбузарлик Каттақишлоқ, Шерқўрғон, Қўнғирот маҳаллаларида содир этилгани аниқланди. Афсуски, шарт-шароитлар арзимас важлар ортидан юзага келяпти. Спиртли икимликлар таъсирида оилавий келишмовчилик келиб чиқиши айниқса, кўпчиликни ташкил этмоқда.

Оила моддий таъминотига яраша иш ҳақи мавжудлиги ёки тадбиркорлик билан банд бўлиш тинч-тотув яшаш манбаидир. Иқтисодий қийинчилик билан боғлиқ ҳолда келиб чиқаётган муаммолар, содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар борасида ҳокимият, мехнат ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла фуқаролар йиғинлари тегишли хулоса чиқариши, жиддий ташкилий ишлар режасини ишлаб чиқиш зарур.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳаллий ҳокимият, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоатчилик билан биргаликда бир бутун бўлиб аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини таъсирчан тарзда олиб бориши талаб этилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM