8 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жазодан мақсад шахсни қайта тарбиялаш, унинг руҳий оламини соғломлаштиришдан иборат. Зеро, қонунчилигимиз тамойилларидан бири инсонпарварлик принципи ҳисобланади. Мустақиллик байрами арафасида муқаддам жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум этилган фуқароларни шартли равишда озод этилаётгани шундан.

Зарафшон маҳалласида ўтказилган сайёр суд мажлисида шу жиҳат эътиборга қаратилди. Тадбирда пробация хизмати, маҳалла раислари ва жазо муддатини ўтаётган шахслар, уларнинг оила аъзолари қатнашди. Суд ишини жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Ғайрат Бегматов олиб борди.

Тадбирда озодликдан маҳрум этилган маҳкумлар қилган ишидан пушаймонлиги, бундан буён соғлом ижтимоий турмуш кечириш ниятидалигини билдирди. Маҳалла раисларининг кафиллиги инобатга олинди.

Маҳкама давомида саккиз нафар маҳкумлар муддатидан олдин озодликка чиқарилди. Уларнинг бандлигини таъминлаш маҳалла мутасаддилари зиммасига юклатилди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Тўлқин Қодиров қатнашди.

Аҳрор ШАМСИЕВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM