Мутасаддилар аҳоли мурожаатларини эшитди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан аҳоли мурожаатлари қабул қилинди.

Карантин чекловлари юмшатилиши билан мутасадди раҳбарларнинг фуқаролар билан учрашув ва мулоқотлари тикланди. Зеро, асосий мақсад халқ розилигига эришиш, одамларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаб, самарали ечим топишдан иборат. Бинобарин, бугунги қабул давомида Қудуқли, Эски Жомбой, Назар, Деҳқонобод, Шодлик, Қанғли маҳаллаларидан келган элликка яқин фуқаролар мурожаати ёзиб олинди. Улар ижобий ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

– Оғир ижтимоий шароитда яшаётганим сабаб моддий ёрдамга эҳтиёж сездим, – дейди С.Исоқулова. – Мурожаатимга туман ҳокимининг иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари Ф.Мажидов қулоқ тутди. Ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатилишини айтишди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM