Туманимизда янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Янги ўқув йилини бошлаш арафасида турибмиз. Бу йилги мавсум соҳа мутасаддиларидан катта масъулият талаб этиши шубҳасиз. Ўқувчилар учун қўшимча шароитлар яратиш, санитария-гигиена талабларини қатъий назоратга олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

Туманимизда 56 та умумтаълим мактаби фаолият юритмоқда. Уларда 14 сентябрдан янги ўқув йили бошланиши режалаштирилган. Айни пайтда муассасаларни карантин шароити учун тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими Қаюм Собиров мактабларда бўлиб, жараён билан танишди. Ўрганиш давомида 34-умумтаълим матаби ҳудудини девор билан ўраш, 21-мактаб ҳожатхонасини таъмирлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Ўқув йили бошланишига қадар ҳар бир муассаса қўл ювиш учун махсус шароитлар, тиббий жиҳоз ва антисептик воситалар билан таъминланиши режалаштирилган.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM