Кузнинг илк ҳафтаси ортда қолди. Деҳқон учун қизғин палла бошланмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мирзо Улуғбек номидаги муқобил машина-трактор парки ҳудудида қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши зарур бўлган кузги агротехник тадбирлар мавзуида амалий семинар ўтказилди. Соҳа масъуллари ҳамда фермер хўжалиги раислари иштирок этган тадбирда келгуси йил ғалла ҳосили учун ерга уруғ қадаш, дала майдонларига ишлов бериш, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш масалалари муҳокама этилди.

Семинарда сўга чиққан вилоят ҳокими маслаҳатчиси А.Нурқулов ҳамда туман ҳокими Қ.Собиров ўтган мавсумда йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратишди.

– Ерга уруғ қадаш ишларини 25 октябрга қадар тўлиқ якунлаш олдимизда турган асосий вазифалардан бири, – деди А.Нурқулов. – Демак, ҳозирдан ишга киришиш, ер майдонларини тайёр ҳолга келтириш талаб этилади. Ишга зарур техникаларни жалб этиш, ўғит маҳсулотларини жамғариш чораларини кўришимиз лозим.

Тадбир давомида пахта йиғим-терими мавсуми олдидан дала маданиятига амал қилиш, теримчилар учун шарт-шароитлар яратиш ҳақида ҳам келишиб олинди.

Келгуси йил ҳосили учун туманимизда 11 минг 235 гектар майдонга ғалла уруғи қадалиши режалаштирилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM