Ҳар бир болажон учун тарихий кун

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, туманимиздаги таълим муассасалари пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич фаолият бошламоқда. Бугун Тут маҳалласидаги 7- ҳамда Ҳолвойи маҳалласидаги 19-умумтаълим мактаблари болажонлар учун бағрини очди.

Биринчи қўнғироқ тадбирларида туман ҳокими Қаюм Собиров қатнашди ва сўзга чиқди.

– Бугун мактабга илк бор қадам қўяётган ҳар бир болажон учун тарихий кун, – деди ҳоким. – Имоним комилки, йиллар ўтиб, ҳаётдан ўз ўрнингизни топганингизда ҳам бугунни яхши хотира сифатида эслаб юрасиз. Олдингизда илм деган уммон турибди. Ундан баҳраманд бўлиб, юрт равнақи йўлида фидойи инсон бўлиб улғайишингизга тилакдошман.

Тадбир давомида ўқувчилар Ватан, илм, мактаб ва дўстлик мавзуларида шеърлар ёд айтишди. Уларга Президент совғаси – ўқув қуроллари тўплами топширилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM