Туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан, “Агрокимёҳимоя” туман бўлимидан солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосисида ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилди. Жараён давомида қарздор ташкилотнинг банк ҳисоб-рақамига банд солинди. Унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш чоралари кўрилди.
Натижада, 208 миллион 500 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.