Режани мунтазам барбод қилган фермер ери захирага қайтарилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, туманимизда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганиляпти. Маҳсулот етиштириш сифатига путур етказаётган хўжаликлар билан тузилган узоқ муддатли шартномалар муддатидан аввал бекор қилинмоқда.
Афсуски, ўз эгалигида бўлган ерни яшнатиб, обод қилмагани етмаганидек, уни бошқа тадбиркорга, ер илмини пухта ўзлаштирган ҳақиқий деҳқонга топширишга қаршилик қилаётганлар ҳам учраб турибди. Аммо қонун-қоида устувор. Шартнома шартларини бажармаслик ерни ё ихтиёрий захирага қайтариш ёки шартномани суд тартибида бекор бўлишига асос бўлади.
Келинг, фикримизни бир хўжалик мисолида кўрайлик. “Наврўз агро замини” фермер хўжалиги 2017 йилда ташкил этилган. Деҳқон зиммасида ердан оқилона фойдаланиш, майдон ва ариқ ёқалари ҳисобига тут кўчатлари сонини кўпайтириш, ҳосилдорлик даражасини асраш каби масъулиятлар мавжуд. Аммо эътиборсизлик, ўзибўларчилик оқибатида хўжалик сўнгги уч йилда деярли барча экин турлари бўйича ҳосилдорлик режасини барбод қилган.
Ғалла ҳосили бўйича режанинг 2018 йилда 69, 2019 йилда 54, 2020 йилда 29 фоизга бажарилмай қолгани, давлатга пахта топшириш шартномавий режаси эса ҳар уч йилда 50 фоизга ҳам етмагани асл ҳолатдан дарак бермоқда. Пилла етиштириш режаси янада ачинарли аҳволда. Уч йиллик ҳосилни қўшиб ҳисоблаганда ҳам бир йиллик режага етмаслигини қандай изоҳлаш мумкин?
Бунинг ўрнига давлат ва халқ мулки бўлган ер майдонларидан хўжасизларча фойдаланилган. Ўн гектардан ортиқ майдонларда шартномасиз экин турлари етиштирилган. Маҳсулотлар банк ҳисоб-рақамини четлаб ўтган ҳолда ички бозорга чиқарилиб, шахсий эҳтиёжларга сарфланган. Табиийки, бу таҳлит бошқарув хўжалик иқтисодий ҳолатига ҳам салбий кўрсатади. 2020 йил ҳолатига қарийб 60 миллион сўм қарздорлик вужудга келгани бежиз эмас.
Аниқланган ҳолат бўйича шартнома қонуний тартибда бекор қилиниб,  ер майдонлари туман захирасига қайтарилганди. Аммо собиқ хўжалик раҳбари ушбу контурлар негизида “Жомбой гумбаз дон кластери” масъулияти чекланган ташкил этилишига ноқонуний қаршилик кўрсатмоқда. Гўё ернинг асл эга у бўлатуриб, ноҳақликка дуч келгандай. Ваҳоланки, рақамлар аниқ ва аслида ким ҳақ, ким ноҳақ эканидан гувоҳлик беряпти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM