Туман кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими қарори

"Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг ўн учинчи сессиясини чақириш тўғрисида"

“Маҳаллий давлат ҳокимияти” тўғрисидаги қонуннинг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг ўн учинчи сессияси 2020 йил 14 октябрь куни соат 15:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залига чақирилсин.

II. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Президент администрациясининг 2020 йил 29 сентябрдаги 02-2765-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида туман сектор раҳбарларининг ҳудуд кўрсаткичларини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирлар дастурини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш тўғрисида

2. Бошқа масалалар.

III. Сессияга туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

IV. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Туман ҳокими                Қ.Собиров

Жомбой тумани,
2020 йил 7 октябрь

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM