Балиқчиликдаги вазият оғир

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлигида балиқчилик тармоғига ихтисослашган фермер хўжаликларининг фаолияти, соҳада учраётган муаммолар мавзуида йиғилиш ўтказилди. Танқидий руҳдаги тадбирда тизимга масъул мутасаддилар, фермер хўжаликлари ва тижорат банкларидан вакиллар қатнашди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Жомбойда 29 та балиқчилик хўжаликлари фаолият юритади. Уларга 285 гектар ер майдонлари ажратилган. Афсуски, мазкур майдонларнинг фақат 34 фоизида ҳовуз ташкил қилинган бўлиб, бу 95 гектар ердан хўжасизларча фойдаланилаётганини англатади.

Сўнгги уч йиллик статистика таҳлил қилинганда балиқ етиштириш режаси 2018 йилда 9,2 фоиз, 2019 йилда 8,6 фоиз, 2020 йилда эса атиги 0,4 фоизга етгани аниқланган.

Бугун қаровсиз ётган  95 гектар ердан унумли фойдаланилганида ҳар йили энг камида 300 тонна маҳсулот олинган бўларди. Бу уч йилда 10 миллиард сўм соф даромад, деганидир. Афсуски, хўжаликларда ишни тўғри ташкил қилинмаслиги шундай оқибатларга олиб келган.

Тадбирда юзага келган ҳолат кескин танқид қилинди. Ҳар бир хўжаликдаги вазият тақдимот шаклида бирма-бир таҳлилга тортилди.

Кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши юзасидан келишиб олинди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM