Ҳоким экспортчи тадбиркорлар муаммоси билан қизиқди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Экспорт салоҳияти иқтисодий кўрсаткичларни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳудуднинг индустриал ривожида муҳим ўрин тутади. Юртимизда экспортёр корхоналар учун қатор имтиёзлар яратилгани бежиз эмас. Бу турдаги тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, уларнинг муаммолари билан қизиқиш маҳаллий ҳокимлик органларининг биринчи навбатдаги вазифаси бўлиши керак.

Туманимизда озиқ-овқат ҳамда бирламчи эҳтиёж моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар кўпчиликни ташкил қилади. Улар орасида етиштирилган маҳсулотни экспортга йўналтирувчи субъектлар ҳам салмоқли ўрин тутиши сир эмас. Туман ҳокими Қаюм Собиров шундай корхоналарда бўлиб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.

“Ormon Nur product”, “Lotuz”, “Жомбой мева-сабзавот” масъулияти чекланган жамиятларида ўтган мулоқот давомида ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишилди. Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклифлари таҳлил этилди.

“Ormon Nur product” МЧЖ янги лойиҳа бўлиб, дуккакли дон ва зираворларни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланади. Айни пайтда корхонада 12 нафар ишчи-ходимлар доимий иш билан банд.

Суҳбат давомида корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, мутасаддилар “Анвар Орифжон” оилавий корхонасида бўлиб, лойиҳани ривожлантириш истиқболлари бўйича келишиб олишди.

Учрашувларда корхона раҳбарларига ишлаб чиқариш ҳажмини жадаллаштириш юзасидан таклифлар берилди. Бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам берилиши белгиланди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM