Ёшлар агентлиги мажмуавий шаклда ишлайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ташкил этилгани ҳақида аввал хабар қилгандик. Бугун бўлим янги бинода иш бошлади. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мутасаддилар, фаол ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Бино Ёшлар истироҳат боғи ҳудудида жойлашганида ўзига хос мазмун мужассам. Бу туман ёшлари учун китобхонлик, касб-ҳунар, маданият ва санъат йўналишларида ўз устида ишлаши учун қўшимча қулайлик яратади. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва агентлик ҳудудий бўлимининг бир бинода иш бошлаши ижобий тажриба сифатида баҳоланмоқда.

Тадбирда туман ҳокими Қ.Собиров қатнашди. Ўқувчи-ёшлар билан учрашув давомида уларнинг ўй-фикрлари, қизиқишлари, таклиф ва ғоялари эшитилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM