Жомбойда 10 кун байрам!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбойда “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маданий-маърифий, тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун эрта тонгдан Журият, Бешбола, Кўкгумбаз, Тошкент маҳаллаларига вилоятимизнинг таниқли олимлари, ижодкор зиёлилар ташриф буюрди. Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича кўргазмали чиқишлар, адабий-шеърхонлик тадбирлари намойиш этилди. Туман маданият бўлими хонандалари, ёш истеъдод соҳиблари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар аҳоли кўнглини хушнуд этди.

Шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчиларининг Ватанпарварликни тарғиб қилиш руҳидаги суҳбатлари тадбирнинг энг қизиқарли дақиқаларидан бирига айланди.

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар акс этган видеолавҳалар намойиш этилди. Викторина, китоб кўргазмаси, спортчи ёшлар чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Шундай тадбирлар 10 кун давомида барча маҳаллаларда ўтказилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM