10 ойда 1808 нафар фуқаро иш билан таъминланган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Муҳтарам юртбошимизнинг таклиф ва ташаббуслари билан “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари амалиётга жорий этилгани ҳам бежиз эмас. Бундан буён ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳаллада истиқомат қилаётган опа-сингилларимиз, фарзандларимизнинг ижтимоий ҳолати, муаммолари, таклиф-ғоялари ва орзу-истаклари сектор штаблари томонидан таҳлил этиб борилади. Уларнинг ўз олдига қўйган мақсадлари қўллаб-қувватланади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири экани шубҳасиз.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимизда икки мингга яқин бўш иш ўринлари шакллантирилди. Шундан 1808 тасига туманимизда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд фуқаролар ишга жойлашди. Жумладан, 609 нафарини ёшлар, 760 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.

Шунингдек, 70 нафар кам таъминланган оилалар учун шахсий томорқа хўжалиги ҳисобидан иссиқхоналар қуриб берилдики, бу амалиёт пандемия шароитида аҳоли даромадларини оширишда қўл келмоқда.

Бугун соҳа самарадорлигини ошириш ва ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. 1-сектор штабида ўтган тадбирда 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 412 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Бундан ташқари, ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот намуналари, меҳнат шароитлари ҳақида ҳам етарли тасаввур ҳосил қилиш учун тақдимотлар ташкил қилинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM