Журналистлар учун пресс-тур ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман қишлоқ хўжалиги тармоқларига пресс-тур ўтказилди.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда оммавий ахборот воситалари журналистлари ва блогерлар қатнашди.

Дастлаб туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Акбар Икромов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланишича, бугунги кунда туманда мавжуд 19 минг 650 гектар суғориладиган майдонларнинг 11 минг 235 гектарида бошоқли дон экинлари, 1 минг 203 гектарида пахта, 3 минг 331 гектарида сабзавот, 170 гектарида эса бошқа экинлар парваришланмоқда.

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 78 минг 870 тонна ғалла, 92 минг 283 тонна сабзавот, 26 минг 601 тонна картошка, 1 минг 230 тонна полиз маҳсулотлари етиштирилди, – деди А.Икромов. – Туманимизда боғдорчилик тармоғи ҳам яхши ривожланмоқда. Ушбу тармоққа ажратилган 3 минг 502 гектар ердан 28 минг 944 тонна ҳосил йиғиштириб олдик. Шундан 7 минг тоннаси экспортга йўналтирилди.

Пресс-тур иштирокчилари Катта қишлоқ маҳалласидаги “In vitro” биолабораторияси фаолияти билан танишди. 2,5 миллион АҚШ доллари эвазига ишга туширилган ушбу муассасада Туркия, Хитой, Эрон тажрибаси, ривожланган давлатлар технологияси қўлланилади. Айни пайтда 80 нафар ходимлар иш билан банд.

Лабораторияга қўшимча 24 гектардан ортиқ ер майдони ажратилган бўлиб, замонавий иссиқхона ташкил қилинган. Бу ерда юртимизда учрамайдиган 65 хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келгусида пайвандтаг олиш мақсадида парвариш қилинмоқда.

Тадбир давомида “PURE MILKY” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил қилинган чорвачилик комплекси фаолияти билан ҳам танишилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM