Хатланган “DAMAS” отани инсофга келтирди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарорига кўра, фуқаро Э.И.дан ундирувчи М.Б. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлимида ижро иши юритилган бўлса-да, Э.И. оталик мажбуриятларини бажаришдан қочиб юрганди.

Натижада қарздорлик миқдори 6 миллион 165 минг сўмдан ошиб кетган.

МИБ ходимлари томонидан қарздорга тегишли “DAMAS” автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига қўйилди. Орадан бир кун ҳам ўтмай Э.И. алимент пулларини тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM