Туманимизни ривожлантириш илмий асосда муҳокама этиляпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизни 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари мавзуида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан ҳамкорлик қилинаётганидан хабарингиз бор. Ушбу лойиҳа доирасида январь ойи учун бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар иш режаси ишлаб чиқиляпти. Айни пайтда институт профессор-ўқитувчилари ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари, корхона-ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида ишчи йиғини давом этмоқда.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси Нозир Ибрагимов ҳамда туман ҳокими Қаюм Собиров иштирок этаётган тадбирда кун тартибидаги асосий масалалар 2 йирик йўналиш – иқтисодий ва ижтимоий шўбаларга бўлиб, муҳокама этилмоқда.

Қайд этиш жоизки, туманни комплекс ривожлантириш мақсадида январь ойи учун белгиланган вазифалар туризм, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт каби 14 та тармоқ доирасида ишлаб чиқилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM