Ота жазога тортилди...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фуқаро Ш.Қ. собиқ турмуш ўртоғи Д.А.га икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент тўлаб бориши керак эди. Бу борада фуқаролик ишлари бўйича суд буйруғи ҳам мавжуд. Аммо масъулиятсиз ота инсоний бурчини бажаришдан бўйин товлаган.

Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга сўров юборилган. Афсуски, унинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган. Вақт ўтиши билан норасидалар ҳақи бўлган маблағ ҳажми 29 миллион сўмдан ошиб кетган.

Тўпланган ҳужжатлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

Қарздор отага 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM