Ўзбек ҳажвий насрида янги воқелик

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳаётимиз ҳар турли кулгили воқеалар ва ҳангомаларга тўла. Баъзи кишилар уларни шунақа қизиқ қилиб қайта ҳикоя қилиб беришадики, улар давраларнинг гулига айланишади. Афсуски бундай инсонларнинг ҳикоялари тор давраларда эшитилиб, кейинчалик даврадошлар томонидан такрорланиб, аста-секин унутилиб кетади. Агар ана шу ҳангомалар қоғозга туширилса борми, ушбу воқеалар халқнинг бебаҳо маданий-эстетик мулкига айланиши шубҳасиз. Аммо кулгили ҳолатларни чиройли қилиб ёзадиган юморист ижодкорлар жуда кам.

Ана шундай қаламкашлардан бири ҳажв ва ҳангомалар ёзувчи ижодкор Дўстбек Сулаймоновдир. Сиз азиз китобхонларнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган унинг янги тўпламини ўқиркансиз, келинчакнинг уйига айланган арава, эшакни тиббий кўрикдан ўтказган доктор ҳақидаги ҳикоялар билан бошланган китобчадан бош кўтаролмай қоласиз. Мутолаа давомида полвон қиздан курашда йиқилиб шарманда бўлгандан кўра ғирромлик қилиб бўлса-да ориятини йўқотмаган йигит, қум тўлғазилган коптокни тепиб таъзирини еган футбол жинниси, ароқ билан суҳбат қурган улфатлар, адашиб, қайнисининг қўлини ушлаб қўйган келин, ит деб бўрини ўлдирган Тешавой «ботир», гаров ўйнаб бир кунда беш кунлик ишни бажарган Боқивой, қишлоқи содда Эркинбойнинг ҳарбий хизматдаги ҳангомалари ва шу сингари бошқа кулгили воқеаларнинг гувоҳи бўласиз.

Кулгу офтоб мисоли инсон юзидан ғам-ташвишни сидириб, киши чеҳрасини очади, кўнглини ёритиб, унга маънавий озиқ беради. Ҳазил-мутойиба сабаб инсон оғир руҳий ҳолатдаги мувозанатдан енгил, қувноқ кайфият ҳолатига ўтади. Дўстбек Сулаймоновнинг содда ва самимий ҳажвий асарлари китобхонга ана шундай кайфият бағишлайди деган умиддамиз.

Элбек НАМОЗОВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM