Тадбиркорлик истагидаги фуқаролар сони ошган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот масъуллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда фуқароларнинг талаб ва истаклари ўрганилди, саксондан ортиқ мурожаатлар таҳлил этилди.

Эътиборлиси, бу сафарги учрашувда тадбиркорлик мавзуидаги мурожаатлар кўпчиликни ташкил қилди. Олайлик, Аҳмаджон Қурбонов кўчасида истиқомат қилувчи Б.Мамадалиев енгил конструкцияли дала-дўкон қуриш истагини билдирди.

Қўрғонсоломонлик Г.Шарипова эса хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида бандлиги таъминланишини сўради. Ҳудди шунингдек, фуқаролар Н.Ашурова, Ф.Кирмонов, О.Каримов туманимиздаги деҳқон бозорларида фаолият бошлаш юзасидан мурожаат қилишди.

Тадбир давомида йигирмадан ортиқ муаммоли масалаларга ечим топилди. Алоҳида ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM