“Болаликнинг сўнгги куни” болажонлар ижросида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

7-умумтаълим мактабида ахборот-кутубхона маркази ташаббуси билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

“Болаларга маърифат улашамиз” шиори остида ташкил этилган тадбир ўқувчилар ўртасида мутолаа маданиятини шакллантиришнинг креатив услубларига бағишлангани билан эътиборга молик. Унда эл ардоғидаги ижодкорлар, шоир, ёзувчилар қатнашди.

Туниқли шоир ва публицист Ё.Рустамов сўзга чиқиб, ёшлар тарбиясида мутолаанинг аҳамиятига тўхталди. Устоз ижодкор янги асарларидан иштирокчиларни баҳраманд этди. Мавзу юзасидан туман ахборот-кутубхона маркази директори Ф. Нуруллаева ҳамда бош мутахассис Н.Раҳматова ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Тадбир давомида Қаюм Собировнинг “Ёлғизоёқ йўл” қиссаси тақдимоти ўтказилди. “Бобурнома” асари асосида саҳналаштирилган “Болаликнинг сўнгги куни” спектакли барчага манзур бўлди. 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM