Газ баллонга ID-карта ўрнатилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бу суюлтирилган газ тизимини онлайн назорат қилиш имконини беради.

Дастлаб маиший газ баллонга стикер ўрнатилади. Иккинчи босқичда истеъмолчига карта берилади ва “E-Gaz” тизимига уланади.

– Истеъмолчилар томонидан тўланаётган пул айланмасига шу орқали инсон омили аралашмайди, – дейди “Жомбой туман газ” филиалининг техник оператори Ориф Аҳроров. – Тизим ишга тушгач, тўловларни пайнет орқали банк ҳисоб­рақамига ўтказиш мумкин бўлади. Натижада газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларга барҳам берилади.

Туманимизда суюлтирилган газ олувчи аҳоли сони 27 минг 344 нафарга етгани айтиляпти. Шу кунга қадар 10 та маҳалладаги икки мингдан ортиқ аҳоли ID­картага уланган. Уларга босқич мабосқич карта тарқатилади. Суюлтирилган газ баллон учун тўлов 22 минг 400 сўмни ташкил этади. Янги тартибга ўтиш жараёни бепул.

ID­карта орқали тўлаш усулини 15 апрелдан ишга тушириш режалашти рилмоқда.

Аҳрор ШАМСИЕВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM