Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари "Маҳаллабай" тарзда аҳолига мурожаат қилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари давомида қуйи тизим раҳбарлари зиммасига янада масъулиятли вазифалар юклатилди. Жумладан, аҳоли билан ўтказилаётган мулоқотлар самарадорлигини ошириш, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиб, доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш биринчи галдаги вазифа этиб белгиланди.

Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳудудларда бўлиб, аҳолига мурожаат қилмоқда. Иқтисодий-ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари, эришилган натижалар, истиқболдаги режалар хусусида ахборот бериляпти.

Шундай тадбирлар Талдираззоқ ва Журият маҳаллаларида ўтказилди. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Қаюм Собиров имтиёзли кредит ва субсидиялар тизими, дафтардаги шахсларга кўрсатиладиган аниқ ёрдам ҳақида маълумот берди.

Мулоқот чоғида ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ғоят муҳимлиги таъкидланди. Бу борада туманда тикувчилик, паррандачилик, чорвачилик ва бошқа тармоқлар ривожлантирилаётгани айтилди. Шунингдек, тадбиркорлик бошлаш истагидаги ёшлар учун амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Тадбирлар доирасида фуқаролар мурожаати қабул қилинди. Ижроси назоратга олиниб, масъуллар бириктирилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM