Қурилиш объектидаги хавф

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Анвар замон нур" масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилаётган Аҳмаджон Қурбонов маҳалласидаги қурилиш объектида "фавқулодда вазият" эълон қилинди. Туман ҳокимлиги ҳамда фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув машғулотида табиий ва техноген офат вақтида ҳаракат механизми кўриб чиқилди. 

Қайд этиш жоизки, туман ҳокими, фуқаро муҳофазаси бўлими бошлиғи Қ.Собировнинг жорий йил 7 апрелдаги буйруғига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида одамлар ҳаёти ва соғлиғини асраш биринчи даражали вазифа этиб белгиланган.

– Қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳар доим ҳам амал қилинавермайди, – дейди туман ФВБ бошлиғи Р.Жўраев. – Афсуски, бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўтказилган тактик ўқув машғулоти давомида ёнғин хавфини олдини олиш, вайроналар остида қолган инсонларни қутқариш борасида сўз юритилди. Ходимларнинг бу борадаги тажрибаси синовдан ўтказилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM