Солиқ органлари тадбиркорга кўмакчи бўлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларга солиқ соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиликлар хусусида атрофлича маълумот ва тушунтиришлар берилмоқда. Муаммолари ўрганилиб, ечим топишда амалий ёрдам кўрсатиляпти.

Шундай тадбирлар туманимиздаги ишлаб чиқариш объектларида ҳам ташкил этилди. Давлат солиқ идораларининг масъул ходимлари “TURBO HYGIENIC" масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, қўшма корхона таъсисчиларини қизиқтирган масалалар бўйича маслаҳатлар беришди.
– Жамиятимизда 35 нафар ишчи ишлайди, – дейди корхона раҳбари Бекзод Жамолов.  Асосан, гигеник маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз. Солиқ органларининг тадбиркорларга чинакам кўмакчи эканлигига гувоҳ бўлдим. Барча саволларимизга мутахассислар батафсил жавоб беришди. Пандемия даврида қилган мурожаатимизни тезкорлик билан кўриб чиқиб, 1 миллиард 900 миллионга яқин ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини ҳисоб рақамимизга қайтаришди. Бу нафақат фаолиятимизга кўмак, балки янада интилишимизга ҳам омил бўлиб хизмат қилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM