Мадина вилоятда "Йил сардори" номига сазовор бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Йил сардори" кўрик-танловининг туман босқичи муваффақиятли ўтиб, бир гуруҳ ўқувчилар вилоят босқичига йўлланма олгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида туманлардан сараланган сардорлар республика йўлланмаси учун курашдилар.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда жомбойлик йигит-қизлар ҳам муносиб иштирок этишди. Якуний натижаларга кўра, 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадина Фурқатова энг юқори балл тўплаб, олий ўринни эгаллади.

Мадина ижтимоий-гуманитар фанларга қизиқиши билан бир қаторда болалар адабиёти йўналишида ижод билан ҳам шуғулланади. Ўзи ташкил этган “Ёшлар пресс-клуби”га раҳбарлик қилиб, ортидан мактабдошларини ҳам эргаштирмоқда. Ишонамизки, республика босқичида ҳам юқори натижалар қайд этади.

Танловда яна бир вакиламиз – 28-умумтаълим мактабининг "Камалак" болалар ташкилоти сардори Зилола Абдуҳалилова фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM