Арча энди "мангу яшил дарахт" эмасми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Дарҳақиқат, сўнгги вақтларда ушбу ўсимликнинг қуриб, сарғайиб қолаётганига тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Бунга зараркунанда ҳашарот – арча унсимон қурти сабаб бўляпти. Вазият кескин тус олаётгани сабаб мамлакатимизда долзарб ўн беш кунлик тадбирлари эълон қилинди. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан айни кунларда игнабаргли дарахт ва буталарни асраш, уларни турли касаллик ва ҳашаротлар хуружидан ҳимоялаш тадбирлари ўтказиляпти.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, унсимон қурт ўсимликнинг новда ва баргида ҳаракатланади, ширасини сўриб, бутун танага жиддий зарар етказади. Ҳашоратни катталиги 2-3 миллиметр, сарғиш, кулранг, қизғиш тусда бўлиши мумкин. Март-апрель ойларида пайдо бўлиб, май-июнь ойларида кўпаяди. Ҳар бири 280 тагача тухум қўяди. 

Қарши кураш чоралари тизимли ташкил этилиши керак. Жумладан, дарахт остини юмшатиш, қишда яхоб суви билан суғориш ва бошқа микроэлементлардан мастер кропшелд, вегрутлар билан озиқлантириш самара беради.

Кимёвий курашда эса "Би-58", "Карбафос" препаратлари тавсия этилади. 

Баҳром ЎРОЛОВ,
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг туман инспектори.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM