Хотин-қизларга эътибор кучаяди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хотин-кизлар муоммоларини ҳал этиш мақсадида ҳудудларда ҳуқуқий маслаҳат кунлари ўтказиляпти. Тадбирда суд-ҳуқуқ тизими, адлия органи мутасаддилари иштирокида фуқароларга маслаҳат ва тавсиялар бериш кўзда тутилган.

Навбатдаги учрашув марказдан энг олис ҳудуд – Сарқипчоқ маҳалласида ташкил этилди. Унда “Аёллар дафтари”га киритилган 50 нафарга яқин хотин-қизлар қатнашди.

Кун давомида ҳудудий қишлоқ врачлик пунктида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган оилалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Аниқланган касалликлар бўйича  даваш чоралари белгиланди.

Тадбирларда хотин-қизлар масалалари бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси  Сайёра Жумаева иштирок этди.

Президентимизнинг жорий йил 15-16 апрель кунлари вилоятимизга қилган ташрифлари давомида хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш, олис ҳудудларда яшаб келаётган, иқтидорли аёлларга қўшимча имкониятлар бериш зарурлиги таъкидланди. Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими маслаҳатчиси сарқипчоқлик истеъдодли қизлар билан учрашди. Ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, иқтидорлиларни аниқлаш, уларнинг таълим ва касбий кўникма олишига кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Ҳафиза ЎСАРОВА.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM