40 йиллик танаффус: Жомбойлик гандболчилар яна майдонда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Гандбол бўйича республика очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақада ўсмир ёшдаги йигит-қизлар чемпионлик рутбаси учун кураш олиб боришди.

Жамоавий ўйинларда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган ёшлар 1-ўринни эгаллашди. Эътиборлиси, нуфузли чемпионатда илк бор жомбойлик ўқувчилар ҳам қатнашди.

– Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида туманимиз гандбол спорт туридан тенгсиз бўлган, – дейди меҳнат фахрийси Г.Мелиев. – Кейинчалик, бу йўналишда спортчилар етишиб чиқиши тўхтаб қолди. Жомбойлик йигит-қизларнинг яна мусобақаларда иштирок этаётгани, вилоят жамоаси таркибида ғалабага эришгани қувонарлидир.

Туризм ва спорт бўлимидан хабар қилишларича, 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари Фаёз Раимов ҳамда Элдор Юсупов, шунингдек, 54-мактаб ўқувчиси Дилсевар Келдиёрова вилоят терма жамоасининг муҳим ўйинчиларидан саналади. Уларнинг муваффақияти замирида туманимиздаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Рисолат Облобердиеванинг ҳам хизматлари бор.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM