Шаҳзод ва Суҳроб энди ҳарбий

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Айбек Саидов жомбойлик ёшлар билан учрашув ўтказди. 28-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, фаоллар қатнашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йил туманимиздан 11 минг нафарга яқин чақирув ёшидаги йигитлар рўйхатга олинган. Яқинда 110 нафар жомбойлик Ватан ҳимоячилари муддатли хизматни ўтаб қайтишди. Сафарбарлик чақирув резервида бўлиб, заҳирага бўшатилган фуқаролар сафи 2 минг нафардан ошади. Демак, мамлакатимиз сарҳадлари ҳимоясида туманимиз ўғлонларининг ҳам салмоқли улуши бор.

Жомбойлик ёшлар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус асосида эгалалаган билим-маҳоратларини намойиш этишди.

Очиқ табиат қўйнида ўтган мулоқот аввалида округ қўшинлари қўмондони сўзга чиқиб, миллий армиямизнинг шаклланиш тарихи, бугунги Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси, муддатли ҳарбий хизматга бориш ва контракт асосида ишлаш тартиби юзасидан маълумот берилди. Олий ҳарбий таълим муассасалари, имтиёзлар, юрт ҳимоячилари эришаётган ютуқлар ҳақидаги маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган мавзуларда соҳа ходимларига савол билан мурожаат этишди. Уларнинг ҳар бирига батафсил тушунтириш берилди.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган Шаҳзод Ўринбоев ҳамда Суҳроб Турсуновнинг тизимга ишга жойлашиш истагидаги мурожаати қўмондон томонидан қўллаб-қувватланди. Улар контракт асосида хизматга қабул қилинадиган бўлди.

Фаол иштирок этган ёшларга спорт анжомлари ва бадиий асарлар жамланмаси совға қилинди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM