Уч ойлик оила нега ажрашмоқчи?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

– Онаси, ўғлимиз 18 ёшга кириб қолди. Бошини “иккита” қилиб қўйсак, нима дейсан?

– Вой, дадаси, жуда тўғри ўйлабсиз. Уй ишларида кўмакчи бўларди...

Бўлажак қайнона келин излаш тараддудига тушди. Қариндошларнинг тавсияси билан бир хонадон эшигини қоқишди. Бу ёғи тезлашиб, орзу-умидлар билан бошланган тўй ҳам ўтди.

Аввалига ёшлар бахтли эди. Нима бўлдию, келиннинг онаси қизи тушган хонадонда моддий етишмовчилик кузатилаётганини эшитиб қолди. Ўйлаб ўтирмай бозор-ўчар қилиб, қудаларникига элтди. Бу табиийки, куёвга ҳам, унинг яқинларига ҳам оғир ботди.

“Қизимни боқолмаганингиздан кейин холис ёрдамга ноз қилганингиз нимаси?”

Бу гап бир оиланинг ажрим ёқасига келиб қолиши учун етарли бўлди.

2-сектор штабида шу каби арзимас сабаблар ортида ажрашмоқчи бўлган ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси Ж.Файзуллаев, туман ҳокими маслаҳатчиси Ҳ.Ўсарова ҳамда маҳалла маслаҳатчилари қатнашди.

Ажрим ёқасидаги ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан якка тартибда суҳбат ўтказилди. Афсуски, уларнинг аксарияти турмуш қурганига кўп бўлмаган оилалар. Муаммо эса муҳокамага арзимайди. Катталар аралашуви сабаб пароканда бўлаётган ёшлар тақдири кишини ўйга толдиради.

Тадбир давомида ёшларга оиланинг муқаддаслиги тушунтирилди. Уларни яраштириш чораси кўрилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM