Қўзигузарда 5 километр ичимлик суви тармоғи тортилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Обод қишлоқ" дастури доирасидаги ишлар Ногаҳон маҳалласининг Қўзигузар қишлоғида ҳам қизғин паллага кирди. Туман ҳокими ташаббуси билан аҳоли иштирокида тақдимот тадбири ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот беришди. Лойиҳа ҳужжатлари асосида сув, электр, йўл қурилиши йўналишлари тушунтириб берилди.

Қайд этилишича, 5 километр ичимлик суви, 1,7 километр электр тармоғи янгиланиши кўзда тутилган. Шунингдек, қишлоқнинг 3,7 километр ички кўчалари таъмирланади. Жумладан, 2,5 километр йўлга асфальт ётқизилади. Шунингдек, 60 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, савдо дўконлари, гўзаллик салони ва тикувчилик цехидан иборат обод маскан барпо этилади. 

Тадбирда туман прокурори Ж.Аҳмедов сўзга чиқди. Жараёнда ҳар бир ходим ишга виждонан ёндошиши зарурлигини таъкидлади. Бу борада жамоатчилик назоратини ҳам кучайтириш бўйича фаолларга таклиф киритди.

Маълумот учун, жорий йил Қўлбости ва Қўзигузар ҳудудлари "Обод қишлоқ" дастурига киритилган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM