Жомбой республика ғолиблари сафида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиздаги 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадина Фурқатова "Йил сардори" кўрик-танловининг вилоят босқичидан муваффақиятли ўтиб, республикага йўлланма олгани ҳақида хабар қилгандик.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Оқтош" болалар оромгоҳида "Камалак" болалар ташкилотининг анъанавий 20-анжумани ўтказилди. Нуфузли тадбир доирасида "Йил сардори" кўрик-танловининг мутлақ ғолиблари ҳам аниқланди.

– Анжуманда республикамизнинг 206 та туманидан саралаб олинган пешқадамлар беллашди, – дейди Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Акмал Гулямов. – Мадина самарқандлик ёшлар шарафини муносиб ҳимоя қилди. Айниқса, "Менинг келажакдаги касбим" шартида устозлар меҳрини қозониб, эътирофга сазовор бўлди. Сўнгги натижалар сарҳисобига кўра, 3-ўринни эгаллади.

Мадина Фурқатова 8-синф ўқувчиси, бадиий ижод, журналистика, тасвирий санъат йўналишларида ижод қилади. Ёшлар иттифоқи "Пресс-клуби" сардори.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM