Тўққизбой аҳолиси билан мулоқот

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тўққизбой маҳалласида туман ҳокими аҳоли мурожаатларини ўрганди. Жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан мулоқот ўтказилди. Уларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.

4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шоира Хайруллаева фаоллар зали учун мебел жиҳозлари олишда амалий ёрдам сўради. Туман ҳокими фахрий педагогнинг ушбу таклифини қўллаб-қувватлади. Таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, Далер Баратовнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, Дилшод Ўтамуродовнинг ижодий ишларини чоп этиш бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этилиши белгиланди.

Тадбирда 20 нафарга яқин фуқаролар қатнашди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM