Найманликлар "Авалония" етиштирмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Найман маҳалласида оқ атиргулнинг "Авалония" нави етиштириляпти. "Ўнг қирғоқ ерлари" фермер хўжалиги аъзолари бир гектарга яқин майдонда янги тармоқни йўлга қўйиб, юқори даромад олишни режалаштирган.

– Гулчилик аграр соҳанинг бир тури ҳисобланади, – дейди хўжалик боғбони Асламжон Ҳотамов. – Табиий намлик ва қуёш нури етарли бўлса, кутилган натижага эришиш мумкин. Маҳалламиз Зарафшон дарёси ва ўрмон ҳудудига яқин, тупроғи унумдор. Бундай шароитда гулчиликнинг турли тармоқларини йўлга қўйиш имкони мавжуд. "Авалония"дан ташқари, атиргулнинг" Қора магия" навини ҳам ўстиряпмиз. 2019 йилда экилган кўчатлар беш­-олти йилда ғунчалаб, гуллайди. Доимий гуллашини ҳисобга олиб, очиқ майдонларга ҳам экдик. Харидорлар йил давомида сўраб келишади. Самарқанд шаҳридаги дўконлардан буюртма оляпмиз. Бу ерга 25 минг туп кўчат ўтқазилган. Бир тупи 8­-10 донагача ғунча беради.

Фермер хўжалигида шафтоли, гилос, нок каби мевали кўчатлар ҳам етиштирилиб, харидорларга етказиб берилмоқда.

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ олган сурат.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM