Афғонистонлик сармоядорлар Ғулом Ҳусайн ҳамда Муҳаммад Бакр Акбарзода Жомбойда янги инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш учун сармоя киритмоқчи. Туман ҳокимлигида ташкил этилган музокара давомида келишувга эришилди.
Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А.Саъдуллаев иштирокида ўтган мулоқотда “Токсидор Осиё” компанияси таъсисчиларига ҳудуд имкониятлари, жозибадорлиги ҳақида маълумот берилди.
Афғонистонлик ишбилармонлар пластик қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳасини тақдимот қилишди. Кичик саноат зонасидан ер майдонлари ажратиш бўйича таклиф берилди.
Сардор АБОБОВ,
туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси.