Чорак миллиард қарздорлик

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тадбиркор давлат ва жамият ҳимоясида. Аммо қонун устуворлиги, мажбуриятлар пойдорлигини ҳам унутмаслик керак. Жумладан, қонунчилигимизда жисмоний ва юридик шахслар белгиланган солиқларни ўз вақтида тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган. Афсуски, буни ўз вақтида англамаган тадбиркор иши судгача етиб бориши ҳеч гап эмас.

Ичимлик турлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “F-1868” масъулияти чекланган жамияти масъуллари ҳам ушбу жиҳатни инобатга олишмади. Оқибатда қарз ҳажми 224 миллион 521 минг сўмга етган.

Ҳолат юзасидан мажбурий ижро бюроси туман бўлимида иш қўзғатилиб, томонларга юборилган. Банк ҳисоб-рақамига банд солиниб, мол-мулки хатловга тушгач, корхона раҳбарлари қарийиб чорак миллиард сўмлик мажбуриятни давлат бюджетига тўлаб беришди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM