Реклама бизнеснинг асоси, аммо...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёз фаслида салқин ичимликларга талаб кескин ошиши турган гап. Тадбиркорларимиз албатта, буни ҳисобга олишади. Шу кунларда туманга олиб келинаётган истеъмол товарлари орасида маъданли сувлар ҳажми бир неча ўн баробарга ошган бўлса ажабмас. Аммо ичимлик совитилган ҳолда бўлмаса, ҳаридор сотиб олмайди. Ҳақиқатан ҳам бундай маҳсулотлар учун умумий талаб бор: 0-+12 даражагача, қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган ҳолатда сақланиши керак. Бизни ўйлантиргани шу. Аксарият дўконларда ушбу қоидага амал қилинмаяпти.

Туман марказидаги дўконларни кўздан кечирамиз. Савдо расталарига териб қўйилган, қуёш нури остида сотилаётган ичимликларга деярли ҳар бир дўконда дуч келдик. Айримлар қўлбола, уй шароитида тайёрланган “Сок ва шарбат”ларни ҳам бемалол сотишяпти. Билишимизча, бу санитария-эпидемиология қоидаларига зид, саналади.

Ўйлаймизки, соҳага масъуллар ушбу жиҳатни ҳам назардан қочиришмайди.

Дилмурод МАҲРАМОВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM