Ижодкорлар Жомбойда жам бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиздаги "Зарафшон" миллий табиат боғида ижодий учрашув ўтказилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирга таниқли шоир-ёзувчилар, журналистлар ҳамда тумандаги ёш ижодкорлар таклиф этилди.

– Бу каби учрашувлар эндигина ижод оламига қадам қўяётган биз каби ёшлар учун маҳорат мактаби вазифасини ўтайди, – дейди Мадина Фурқатова. – Учрашувда "Гулистон" журнали бош муҳаррири Маматқул Ҳазратқулов, "Зарафшон" газетаси бош муҳарири Фармон Тошев, шунингдек Манзура Шамсиева, Хосият Бобомуродова, Ойхумор Асадова каби устозлар билан дилдан суҳбатлашдик, маслаҳатларини олдик. Ижод намуналаримиздан уларга ўқиб бердик.

Тадбирда ватан, она, садоқат мавзуларидаги шеърлар ўқилди.

Шу кунларда 70 ёшга қадам қўйган шоиралар Хосият Бобомуродова ва Ойҳумор Aсадовга эсдалик совғалари топширилди.

Учрашув давомида "Умид" ижод клубининг тақдимоти ҳамда "Олтин қалам" миллий мукофоти соҳиби, рассом Ҳасан Султонов асарлари кўргазмаси ҳам ўтказилди.

Тўлқин СИДДИҚОВ,
Самижон ЖЎРАҚУЛОВ,
Аҳрор Шамсиев (фото).

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM