"Жамият", "Зарафшон", "Ёшлар олами"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Босма нашрлар биз ҳақимизда нималар ёзмоқда?

"Жамият" газетасининг жорий йил 3 июндаги 23-сонида журналист Абдурасул Сатторовнинг туманимиз ҳокими Қаюм Собиров билан суҳбати чоп этилди. Мулоқот-мақолада туманни ривожлантириш концепцияси, бу борада ҳокимнинг режалари, мақсадлари ёритилган. Шунингдек, жамиятнинг барча тармоқлари бўйича мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш истиқболлари муҳокама этилади.

"Зарафшон" газетасининг 1 июндаги 64-сонида йирик саноат корхоналарига ташкил этилган пресс-тур тафсилотлари ёритилди. Хусусан, Жомбойда рўёбга чиққан Ўзбекистон-Доминикан, Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигидаги лойиҳалар ҳақида сўз юритилган. "Turbo hygienic", "Мilk Vill", "Bradjus", "Shelf Vostok" масъулияти чекланган жамиятларининг истиқболлари очиб берилган.

Аёллар ва ёшлар муаммоларини аниқлаш, ҳал этиш борасида улкан ишлар амалга ошяпти. Аммо ишга жойлаштириш борасида аниқ тартиб, истиқболли режа ишлаб чиқилмаса, реал натижага эришиш қийин кечади. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Элдор Маъруфовнинг "Ишсиз ёшларни ким ўйлаяпти?" мақоласи шу ҳақда. "Ёшлар олами" газетасининг жорий ҳафтага бағишланган 11-сонида чоп этилган мақолада мавзу юзасидан Жомбой тажрибаси ёритиб берилган.

Ўқишни тавсия этамиз.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM