Нўшга судья келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят суди раиси ўринбосари З.Аллабоев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси Ж.Файзуллаев Нўш маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатларини қабул қилди. Тадбирда одамларни қийнаб келаётган ҳуқуқий масалаларга ечим изланди. Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чораси кўрилди.

Тадбирда 30 нафардан ортиқ фуқаролар билан мулоқот қилинди. Суд тизими ваколатидаги 8 та мурожаат алоҳида назоратга олинди.

“Оила – муқаддас” тарғибот тадбири доирасида ажрим учун ариза берган 2 та оилани яраштиришга эришилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM