“Дафтар”да 3 нафар аёл қолган, холос. Аммо...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман кенгаши депутати Нодир Тўраев Қудуқли маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганди. “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсад қилинди.

– Маҳаллада истиқомат қилувчи 84 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш орқали 81 нафари бугунги кунгача дафтардан чиқарилган, – дейди Н.Тўраев. – Аммо ҳали аҳоли орасида оғир ижтимоий вазиятда яшаб келаётган аёлларимиз кўп. Улар билан юзма-юз учрашиб, кўнглига қулоқ тутишимиз лозим.

Тадбир давомида Қўнғирот қишлоғида яшовчи Зилола Асадова хонадонида бўлиб, унинг оилавий шароити ўрганилди. Шунингдек, мазкур маҳаллада яна 3 нафар хотин-қизлар муаммоли турмуш кечираётган, деб топилиб, “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича тавсия берилди.

Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM