Вилоят божхона бошқармаси ходимлари "Обод қишлоқ" дастури доирасида қайта бунёд этилаётган Ногоҳон маҳалласида бўлишди. Қўзигузар қишлоғида уйма-уй юриб, аҳолининг яшаш шароити ўрганилди.
Ҳудудда 26 та кўча мавжуд, 201 та оила истиқомат қилмоқда. Ўрганиш жараёнида жойлардаги ҳақиқий аҳвол билан танишилиб, бевосита маҳалла ва хонадонларга кириб борилди. Аҳоли билан мулоқот асосида муаммолар ёзиб олинди. Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда уларни ечими юзасидан чоралар белгиланди.
Жамиятнинг бир бутунлиги, унда ҳар бир тузилманинг бирлашиб, бир ёқадан бош чиқариб ишлашини тақазо этади. Янги Ўзбекистонни барпо этишда бу жуда муҳим.
Божхона бошқармаси ахборот хизмати.